Линклар

Шошилинч хабар
23 июн 2018, Тошкент вақти: 17:22

Имомали Раҳмон тўнғич ўғлини Душанбе ҳокими этиб тайинлади


29 яшар Рустам Имомалига отаси 25 ёшида генерал унвонини берганди.

12 январь куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон пойтахт Душанбе ҳокими Маҳмадсаид Убайдуллоевни вазифасидан олиб, унинг ўрнига ўз тўнғич ўғли Рустам Имомалини тайинлади.

Рустам Имомали ҳозирга қадар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раиси вазифасини бажариб келаётганди.

Президент расмий веб сайтида нашр этилган хабарга кўра, кадр ўзгариши Имомали Раҳмон фармони билан амалга ошган.

Фармонга биноан, Рустами Имомали Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарлигидан олиниб, Душанбе шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Унинг ҳокимликка номзодини энди Душанбе шаҳар вакиллар мажлиси тасдиқлаши керак бўлади.

Убайдуллоевнинг вазифасидан четлатилгани сабаби маълум эмас, аммо бир неча мулозимнинг ишдан олинишига оид президент томонидан пайшанба куни чиқарилган фармонда уларнинг "бошқа ишга ўтгани" туфайли, дея изоҳ берилган.

64 ёшли Маҳмадсаид Убайдуллоев Тожикистонда иккинчи қудратли шахс ҳисобланарди.

Маҳмадсаид Убайдуллоев 16 йилдан буён Тожикистон Олий Мажлисига раислик қилиб келади.

У бу мақомга 2015 йилда қайта сайланган эди.

2016 йилда Тожикистон Конституциясига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, Имомали Раҳмон истаганича президентликка ўз номзодини қўйиши мумкин.

Шунингдек, Тожикистонда президентликка номзодлар ёши 35 ёшдан 30 ёшга туширилган.

Тожикистонлик экспертларга кўра, конституциядаги бу ўзгариш Рустам Имомалига отаси ўрнига сайланиш имконини беради.

Рустам Имомали ўтган йилларда Ёшлар иттифоқи ва Божхона Хизматларида турли раҳбар лавозимларни эгаллади.

Шу билан бирга Рустам Имомали Тожикистон Футбол Фередацияси президенти ҳамдир.

Бир ҳафта сўнгра 30 ёшга тўлаётган Рустам Имомалига 25 ёшида генерал унвони берилганди.

XS
SM
MD
LG