Линклар

Шошилинч хабар
26 август 2019, Тошкент вақти: 01:07

Шавкат Мирзиёев БААга ҳамдардлик билдирди


Қандаҳорда портлаш содир этилган меҳмонхона.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида содир этилган террор ҳужуми ортидан Бирлашган Араб Амирликлари дипломатларининг ҳалок бўлиши муносабати билан мазкур мамлакат раҳбарига таъзия билдирди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, ҳамдардлик мактуби Бирлашган Араб амирликлари президенти Шайх Халиф бин Заид ал Нахаянуга жўнатилган.

10 январь куни Қандаҳордаги меҳмонхоналардан бирида содир этилган портлашда 11 одам ҳалок бўлган эди. Ҳалок бўлганлар орасида Бирлашган Араб Амирликларининг Қандаҳор вилоят ҳокими билан музокара ўтказиш учун келган 5 нафар дипломати ҳам бўлган.

Димломатлар ҳалок бўлгани муносабати билан Бирлашган Араб Амирликларида уч кунлик мотам эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG