Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2018, Тошкент вақти: 19:40

АҚШда аёл антибиотиклар кор қилмайдиган бактериядан оламдан ўтди


АҚШнинг Невада штатида яшаган аёл антибиотиклар кор қилмайдиган бактерияни юқтириши оқибатида оламдан ўтди.

Бу ҳақда АҚШдаги касалликлар тарқалишини назорат қилиш маркази маълум қилди.

Марказ мутахассисларига кўра, инфекция туфайли касалхонага ётқизилган 70 ёшли аёлнинг аҳволини яхшилаш учун шифокорлар 26 хил антибиотик қўллаб кўришган. Лекин, уларнинг ҳеч бири кор қилмаган.

Аёлнинг аҳволи ёмонлашаверган. Аниқланишича, касалликка чалинган бу аёл Ҳиндистонда бўлган ва у ерда ҳам кўп бора соғлиги ёмонлашгани ҳақида шифокорларга мурожаат қилган.

Олимлар яқин келажакда антибиотиклар таъсир қилмайдиган бошқа кўплаб бактериялар пайдо бўлишидан хавотир билдираяпти.

XS
SM
MD
LG