Линклар

Шошилинч хабар
25 январ 2021, Тошкент вақти: 05:41

Ўзбекистонда 40 мингга яқин одам амнистияга тушди


Ўзбекистон Сенатининг 2016 йил 12 октябрда қабул қилган амнистиясига биноан 39, 748 одам авф қилинади. Маҳаллий нашрларга кўра, жазодан 5408 аёл ва жиноят содир этиш пайтида 18га тўлмаган 893 шахс, ҳамда 60 дан юқори ёшдаги 1045 киши озод этилган.

Қўқонов: Бутунлай оқлашларига умид қилаяпман!

Президент Мирзиёев давридаги илк амнистия аввалги йиллардан фарқли сиёсий маҳбуслар ва ҳуқуқ фаолларига нисбатан ҳам қўлланилди.

Биринчилардан бўлиб авф қилинган Самандар Қўқонов қарийб 24 йил тутқунликда ўтирган.

Ҳозирда қамоқдан кейинги олти ойлик назоратда ўтирган Самандар Қўқонов ўзининг ноҳақ қамалганини даъво қилиб, Мирзиёев уни бутунлай оқлашига умид билдирди:

- Олти ой ичида кечқуринги соат 8дан эрталабки 6гача ҳеч қаерга бориш мумкин эмас. Шаҳардан чиқиб кетиш мумкин эмас. Бунинг учун сўраш керак экан. Шунинг учун уйдан чиқмасдан ўтирибман. Улар любой вақтда келиб, текшириши мумкин экан. Энди кутаётганим битта нарса: Менинг жиноятчи эмаслигим, тўғрисидаги қарор. Мана Қирғизистонда Феликс Куловни чиқариб Бош вазир қилиб қўйдию, оқлади. Мен ҳам ўшанақа нарса бўладими деб кутиб ўтирибман, -дейди Самандар Қўқонов.

Қўқонов билан суҳбатни қуйида тўлиқ тингланг:

Самандар Қўқонов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:29 0:00
Бевосита линк

Самандар Қўқонов: Мирзиëев учун овоз бераман
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:35 0:00

Тўрт йилга қамалган бухоролик ҳуқуқ фаоли Бобомурод Раззоқов ҳам амнистия эълон қилинганидан 2 ҳафта ўтиб, озодликка чиқарилди. Раззоқов уч йилу 3 ойда қамоқдан озод бўлди.

Ҳуқуқ фаоли Бобомурод Раззоқов озод этилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:26 0:00

Ташанов: Жорий амнистия ижроси билан аввалгилардан фарқ қилди

Амнистия билан боғлиқ жараённи кузаётган мустақил журналист Абдураҳмон Ташанов сўнгги авф қарори 25 йил ичидаги амнистиялардан ўзининг ижроси билан фарқ қилганини айтади:

- 25 йил давомида эълон қилинган амнистияларнинг бир-биридан деярли фарқи йўқ. Чунки матнига қарасак, ижросига қарасак уларнинг бир-биридан фарқи йўқ. Сўнги марта Шавкат Мирзиёев томонидан республика мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган амнистия ҳақидаги қарор фақат ўтган йиллардагидан ижроси билан фарқ қилди, яъни ижро кенгроқ қўлланилди,- дейди Абдураҳмон Ташанов.

Қирқ минг одам авф қилинди

Каримов вафотидан кейин қабул қилинган илк амнистияга биноан жами қирқ мингга яқин одам авф қилинди.

Жумладан, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари ва ушбу амнистия кучга киргунга қадар бир йилдан кам бўлмаган давр мобайнида касал деб топилган ва касалликлари жазони ўташга йўл қўймайдиганлар ҳам жазодан озод этилаяпти.

Амнистиянинг ушбу бандига биноан 144 киши озод қилинган.

Амнистиянинг бошқа бандларига биноан қамалганларни озод қилиш ёки жазо муддатини камайтириш, ҳибсдагиларни озод қилишни кўзда тутилган.

Бир қатор молиявий жиноятларда айбланиб, ҳибсда ушлаб турилган Ўзбекистонда xизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов ҳам амнистиянинг ушбу бандига мувофиқ суд залидан озод қилинди.

Матëқуб Матчонов: Вазият қурбонига айланиб қолдим
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:31 0:00

Айтилишича, судлар прокуратура, ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва бошқа тизимлар билан биргаликда амнистия қилинганлар орасида тегишли ишларни олиб боришяпти.

Улардан сил касали билан оғриб, биринчи ва иккинчи гуруҳ бўйича диспансер ҳисобида турувчилари махсус тиббий идораларга жўнатиляпти.

Ҳеч кими йўқ шахслар «Саховат» ёки «Мурувват» уйларига жойлаштириляпти. Вояга етмаганлар ота-оналар ёки васийлик ташкилотлари назорати остида, зарур холатларда улар махсус ўқув юртларига жўнатиляпти.

XS
SM
MD
LG