Линклар

БМТ Бишкекда Асқаровга чиқарилган ҳукмдан ташвиш билдирди


Олий Комиссар Зайд Раад ал Ҳусайн.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссарлиги Қирғизистоннинг Чуй вилоят суди ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровга умрбод қамоқ жазоси ҳукмини тасдиқлаганидан ташвиш билдирди.

Олий Комиссар Зайд Раад ал Ҳусайн бу қарор “Қирғизистон суд тизимида жуда катта камчиликлар бор эканини кўрсатди”, деб баёнот берди.

Олий комиссарнинг айтишича, бу ҳукм БМТнинг Асқаров ноқонуний қамоққа олингани, қийноқларга солингани тўғрисидаги қарорига зид келади.

БМТ расмийси Асқаровга нисбатан суд ҳукмини ўзгартиришга чақирди.

24 январь куни Чуй вилоят суди Асқаров ишини 4 ой давомида қайта кўриб чиқиб, унга нисбатан чиқарилган умрбод қамоқв жазсоини тасдиқлаган эди.

Асқаров Ўш воқеаларида айбланиб 2010 йилда қўлга олинган ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Лекин ўтган йил апрелида БМТ Қирғизистон Асқаровни озод қилиши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилгач, Олий суд бу ишни қайта кўриб чиқиш учун Чуй вилоят судига жўнатган эди.

XS
SM
MD
LG