Линклар

Халқаро ташкилотлар Москвани қримлик журналистни таъқиб қилмасликка чақирмоқда


Қримлик журналист Николай Семена.

Қароргоҳи Парижда жойлашган "Чегара билмас мухбирлар" халқаро ташкилоти ва Европа парламенти Москвани қримлик журналист Николай Семенага қарши жиноий таъқибни тўхтатишга чақирди.

Семена сепаратчиликда айбланиб ўтган йилнинг апрелида ҳибсга олинган эди. Бироқ кейинчалик у қамоқдан Қримни тарк этмаслик шарти билан озод этилган.

Озод Европа-Озодлик радиоси билан ҳамкор бўлган Семена Қримнинг Россия томонидан аннекция қилинишини мунтазам танқид қилиб келган.

Агар суд Николай Семенани айбдор деб топса, у беш йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти Россия ҳукуматини “абсурд айбловдан бош тортишга” чақирди. 24 январь куни Европа парламенти ҳам Москвага мана шундай мурожаат қилган эди.

XS
SM
MD
LG