Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2019, Тошкент вақти: 04:29

Трамп иммиграцияга оид фармон ижросини тиклашдан бош тортган судья қарорини танқид қилди


АҚШ президенти Дональд Трамп иммиграция тўғрисидаги фармон ижросини қайта тиклашдан бош тортган судья қарорини танқид қилди.

“Судья мамлакатимизни мана шундай таҳдид остида қолдираётганига ишона олмайман. Агар бир нарса бўлгудай бўлса, уни ва суд тизимини айбланг. Одамлар дарё бўлиб оқиб келаяпти. Ёмон!” деган ёзув қолдирда Трамп Твиттерда.

Олдинроқ АҚШ Федерал аппеляция суди Адлия вазирлигининг президент Трампнинг муҳожирларга оид фармони ижросини зудликда тиклаш бўйича киритган даъвосини қондирмади. Аксинча, маҳкама Трамп маъмуриятидан фармон чиқарилишига сабаб бўлган асосларни 6 февраль тушга қадар судга тақдим этишни сўради.

5 февраль куни Сан-Франсискодаги АҚШ Федерал аппеляция суди Адлия вазирлигининг президент Трамп фармони ижросини зудликда тиклаш бўйича киритган даъво аризасини қондирмади.

3 февраль куни Сиэтл федерал ҳаками Доналд Трампнинг муҳожирларга оид фармони ижросини қисман тўхтатиб қўйган эди.

4 февраль куни АҚШ Адлия вазирлиги бу қарор устидан шикоят аризаси киритган, президент Трамп эса шикоят қондирилишига ишонч билдирган эди.

Трамп фармони эълон қилинганидан буён номи тақиқ рўйхатига тушган мамлакатлар фуқароларига берилган 100 мингта виза бекор қилинди. АҚШдаги аэропортларда эса йирик норозилик намойишлари бошланди.

Аҳолиси асосий қисми мусумлон бўлган 7 давлат - Эрон, Ироқ, Ливия, Сурия, Сомали, Судан ва Яман фуқароларининг АҚШга киришини 90 кунга, қочқинларнинг киришини эса 120 кунга чекловчи фармонни президент Трамп 27 январь куни имзолаган ва бунга хавфсизликни сабаб қилиб келтирган.

Дастлаб бу тақиқ Green Card эгаларига ҳам таалуқли эди. Аммо, АҚШ ва дунёнинг қатор давлатларида бошланган норозиликлар ортидан президент Трамп фармонига аниқлик киритди ва тақиқ Green Card эгаларига тегишли эмас, деб эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG