Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:07

Ҳисобот: Ўзбекистонда 12800 диний маҳбус бор, кўпи қийноқлар хавфи остида


Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси (USCIRF) дунёдаги диний эркинликка оид янги ҳисоботини чоп этди ва унда Ўзбекистонни яна "алоҳида хавотирга молик мамлакатлар" қаторига қўйди. Ҳужжатда мамлакатда "диний асосларда 12 800 қамалган маҳбус борлиги ва улар кўпчилигининг қийноқлар хавфи остида" экани қайд этилган.

Ҳисоботга кўра, 84 та диний маҳбус изоляторда сақланмоқда. Муаллифлар¸ Россия, Туркия, Европа ва АҚШдан қайтиб келган меҳнат муҳожирларининг 2015 йилда "Исломий давлат" гуруҳига алоқадорликда гумон қилиниб оммавий ҳибсга олинган¸ улардан камида 200 нафари тақдири номаълум қолмоқда.

"Ҳукумат маҳбусларнинг аксарияти «ваҳобий" ёки "жиҳодчи" экстремистик гуруҳлар билан боғлиқ, деб қайд этмоқда, лекин, кўпинча ҳеч қандай далилларни келтирмайди", дейилади ҳисоботда. "Ўзбекистон ҳукумати иддаоларига қарамай, қамоқхоналарда қийноқлар ҳали давом этмоқда, улар тергов ҳибсхоналарида ва милиция участкаларида ишлатилмоқда ва хабарларга кўра, улар тахдид ёки зўрлаш, шу жумладан, номусга тегиш ва противогазлардан фойдаланишларни ўз ичига олади», - дейилади ҳужжатда.

Муаллифлар Ўзбекистон ҳукуматини диний эркинлик бўйича БМТнинг махсус маърузачи ташрифларига розилик бериш, шунингдек, бундай ташрифлар учун зарур шарт-шароитни таъминлашга чақирмоқда.

Ўзбекистондаги диний мотивлар асосидаги маҳкамалар, тергов ва ҳибсларни кузатиб келаётган Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов АҚШ комиссияси ҳисоботида тилга олинган хавотирларни тасдиқлади.

"Аслида ҳозирга келиб, диний-сиёсий мотивлар асосида қамалган маҳбуслар сони 14 мингдан ошди. Уларнинг аксари, ростдан ҳам, қийноқ хавфи остида. Биз қийноқлар ҳалиям қўлланилаётганини айтиб келганмиз ва ҳар доим исбот-далиллари билан тақдим қилганмиз. Чунки, маҳкумлар суд залида қийноққа тутилгани ҳақида кўрсатма берган, кўйлагини ечиб, қийноқ изларини кўрсатган пайтлар бўлади ва биз бу ҳолатларни жиноят иши, терговчи ва судяларнинг исм-фамилиялари билан тарқатганмиз. Ҳаммаси бизнинг ва куч ишлатар идораларнинг архивида турибди", деди фаол Озодлик билан суҳбатда.

Суръат Икромов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:00 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG