Линклар

Шошилинч хабар
19 октябр 2018, Тошкент вақти: 05:25

Шимолий Корея етакчисининг ўгай акаси Малайзияда ўлдирилди


Жанубий Корея телеканали Ким Чен Намнинг ўлдирилгани ҳақида хабар тарқатди.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Нам Малайзия пойтахти Куала-Лумпур аэропортида ўлдирилди.

Малайзия полициясининг Reuters агентлигига айтишича¸ душанба куни номаълум шахс аэропортдан касалхонага кетаëтиб жон берган ва тез ëрдам хизмати ўлган шахснинг исми Ким экани ва ҳужжатига кўра¸ 1970 йилда туғилганини билдирган.

Жанубий Кореядаги TV Chosun телеканали Ким Чен Намнинг Шимолий Корея махсус хизматининг икки аëл ходими томонидан аэропортда заҳарлангани ва ҳозирда бу аëллар қидирилаëтганини билдирди.

Ким Чен Нам и Ким Чен Ин Корея халқ демократик республикасининг 2011 йилда ўлган лидери Ким Чен Ирнинг ота бир¸ она бошқа ўғилларидир. Ким Чен Нам Шимолий Кореядаги сулолавий бошқарувни очиқ танқид қилиб келган.

Айтилишича¸ 2011 йилда отаси буйруғи билан ўлдирилган тоғаси Чан Сон Тхэкуга яқин бўлган Ким Чен Нам Шимолий Кореяни тарк этиб¸ Осиë давлатларида яшаган.

XS
SM
MD
LG