Линклар

Шошилинч хабар
08 декабр 2019, Тошкент вақти: 13:55

Россиялик сиёсий фаол Ильдар Дадин: Қийноқлар мени “синдирди”


Ильдар Дадин

Россиялик сиёсий фаол Ильдар Дадин озодликка чиққанидан кейин қамоқда ўтказган 15 ой давомида уни жисмоний таҳқирлашлар “синдирганини” айтди.

Ильдар журналистларга Россия шимолидаги қамоқхонада қандай қийноқларга тутилганини батафсил сўзлаб берди. Қийноқлар айнан шу қамоқхонада содир бўлган. Кейинроқ фаолни Сибирдаги бошқа қамоқхонага олиб ўтишган.

Дадин Россия ҳудудида намойишлар ўтказиш тартибига оид қонунни бир неча бор бузганликда айбланиб, 2,5 йиллик қамоққа ҳукм қилинган эди. Кўпчилик эътирозига сабаб бўлган мазкур қонун 2014 қабул қилинган. Унгача рухсат берилмаган намойишларда иштирок этиш енгил жиноят ҳисобланар эди.

Олий суд Дадин жазосини бекор қилганидан кейин у озодликка чиқди. Дадин мазкур қонун бўйича жазога тортилган ягона шахсдир. Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари бу қонунни кескин танқид қилиб келади.

Дадиннинг пресс-конференцияси
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:00 0:00

Дадин озод этилиши ҳамда омбудсмен Татьяна Москалкова қонунни бекор қилишга чорлаши ортидан президент матбуот котиби Дмитрий Песков 27 февраль куни ҳукумат қонунни кўриб чиқиши мумкинлигини айтди.

2016 йилнинг ноябрида Дадин қамоқда қийноққа тутилганини иддао қилиши ортидан бу иш халқаро ҳамжамият эътиборини тортди.

Бунинг ортидан инсон ҳуқуқлари фаоллари қамоқхонада тергов ўтказишга чақирди. Пировардида Дадин Сибирнинг Олтой вилоятидаги бошқа қамоқхонага ўтказилди.

Дадин қамоқхонда фаолиятини давом эттиришга ҳаракат қилганини, аммо оғриқлар уни “синдирганини” таъкидлади.

Фаолнинг айтишича, у Петрозаводскда изоляторда юқори лавозимли қамоқхона расмийсига ухлашига йўл қўйилмаётганидан нолиган. Расмийга фаолнинг бу гапи ёқмаган.

Дадинни 10 сентябрь куни Карелия Республикасидаги “ИК-7” қамоқхонасига олиб боришган. Қамоқхонада фаолни йигирма дақиқа бошқа хонада ушлаб туришган. Бу орада унинг нарсаларини талон-тарож қилишган. Нарсалари орасида икки олмос топилган. Дадин олмосларни расмийлар қўйиб қўйганини иддао қилди.

Кейин Дадинни жазолаш камерасига олиб бориб, деворга қараб туришни буюришган. Фаол қаршилик кўрсатганидан кейин уни ҳақоратлаб, зўрлашларини айтиб таҳдид солишган.

Дадин жазолаш камерасида қолган. Камеранинг туалети ва умивальниги яхши ишламаган. Қамоқхона ишчилари унинг таҳорат қоғози, тиш пастаси, тиш чўткаси ва сочиғини тортиб олишган. Дадин бу ҳол юзасидан прокурорга арзланишини изҳор қилган ва очлик эълон қилган.

Кейинроқ Дадинни қамоқхона етакчиси хонасига олиб боришган. Етакчи ва унинг уч ходими фаолни коридорга итариб чиқиб, дўппослашган, кейин хона ичида ҳам дам буни давом эттиришган.

Дадиннинг айтишича, илк муштни қамоқхона етакчиси туширган. “Жиноий тўда етакчиси каби у бошқаларга ўрнак бўлди2, деди фаол.

Фаолни кейин жазолаш хонасига олиб кетишган. Кеч уни яна дўппослашган.

XS
SM
MD
LG