Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:14

Янги қазилмалар Ер юзида 4 миллиард йил олдин ҳам ҳаёт бор бўлганини кўрсатади


Куни кеча олимлар шу пайтгача топилган энг эски қазилмалар Ер сайёрасида 3,8-4,3 миллиард йил аввал ҳаёт бўлганини тўғридан-тўғри исботлашини билдиришди.

Қазилмаларни топган Лондон университети коллежи профессори Доминик Папино янги топилган микроқазилмалар аввал топилган энг эски қазилмалардан камида 300 миллион йилга қадимроқ эканини таъкидлади.

Профессорга кўра, янги аниқланган қазилмалар Қуёш тизими юзага келганидан кейин бир неча юз миллион йил ўтиб пайдо бўлган.

Янги топилган қазилмалар ҳақидаги мақола Nature журналида чоп этилди.

Олимларнинг айтишича, Ер юзага келганидан кейин кўп ўтмай унда ҳаёт пайдо бўлгани Қуёш тизими ташқарисида бўлган сувли сайёраларда ҳам ҳаёт юзага келиши мумкинлигини англатади.

Илмий мақола муаллифларидан бири Мэттью Додд: “Ерда ҳаёт шундай тез пайдо бўлган бўлса, буни бошқа сайёраларда ҳам қайталаниши мумкин бўлган содда жараён, деб айтсак бўладими?”, деди.

Додд Ер ва Марсда бир вақтнинг ўзида сув бўлганини қўшимча қилди.

“Марсда тўрт миллиард йил аввалги ҳаёт далилларини топишимиз мумкин”, деди олим.

Додд яна Ер шунчаки “ўзгача бир ҳол” бўлган бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Аниқланган қолдиқлар жуда кичикдир: уларнинг диаметри соч толасининг ярми бўлиб, узунлиги ярим миллиметрдир. Қизил қон трубкачалари ва толаларга ўхшайдиган мазкур қазилмаларни темир билан озиқланган сув ости бактериялари ҳосил қилган.

Қолдиқлар қачонлардир океан остидан иссиқ сув ўтказувчи йўллар бўлган жойларда, гулсимон кварц тузилмалар ичида топилди.

Бу каби темирга бой ҳамда иссиқ сув тизимлари ҳозирда ҳам мавжуд бўлиб, уларда Додд ва унинг ҳамкасблари аниқлаганга ўхшаш бактериялар яшайди.

XS
SM
MD
LG