Линклар

Шошилинч хабар
14 август 2020, Тошкент вақти: 00:22
Маданият

Шуҳрат Аббосов: Аëлларни яна паранжига тиқиб қўймайлик!


Режиссëр Шуҳрат Аббосов.

СССР Халқ артисти¸ таниқли киночи 87 яшар Шуҳрат Аббосов 8 март арафасида эфирга узатиладиган "Чодирхаëл" дастурида ўз фильмларида суратга тушган аëл ижодкорларни бир-бир эслади.

Шуҳрат Аббосов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:35:47 0:00
Бевосита линк


- Лутфихоним Саримсоқова¸ Марям Ëқубова¸ Аида Юнусова¸ Лола Бадалова¸ Тамара Шокирова¸ Икрома Болтаева¸ Дилором Қамбарова¸ Наталья Варлей каби ëрқин ижодкорлар билан ишладим. Уларни баъзилари оламдан ўтди¸ баъзилари чет элларда. Мен бу аëлларни табриклайман. Улар менинг фильмларимнинг доимий бош қаҳрамонларидир. Эркинликка¸ илмга тараққиëтга интилган аëллар образларини 17 сериялик “Оловли йўллар” фильмида акс эттирдим. Бу фильми бугун ҳам долзарб. Бугун ҳам аëлларни паранжига тиқиш ниятида бўлган хурофотчилар¸ диний фанатиклар мракобеслар фаол. Шу маънода инқилоб давом этмоқда. Аëлларни яна паранжига тиқиб қўймайлик.Мана бу ерда қизларни¸ актрисаларни яна паранжига тиқиш керак деган гаплар янграмоқда. Қайси каллаварамнинг миясига келади бунақа фикр? Мен ҳозир касалхонада ëтибман. Доктор аëлар¸ ҳамширалар юрибди мени даволайман деб. Докторларни ҳам паранжига солиб қўяйми?

Аббосов фильмидан кадр
Аббосов фильмидан кадр

Эмансипация учун¸ аëлларнинг тенг ҳуқуқли бўлиши учун Ҳамза каби инсонлар ҳалок бўлган. Бу мачитдагилар мачитида фаолият қилсин¸ намозини қилсин¸ лекин дунëвий ишларга аралашмасин. Чеклов қўймасин. Биз дунëвий давлатда яшаяпмиз. Уларга қўйиб қўйсангиз яна хотин-қизларни паранжига тиқмоқчи. Яна тараққиëтни йўқ қилиш керак. Театрни йўқ қилиш керак¸ кинони йўқ қилиш керак. Унда мен қандай яшайман? Мени гапим шу¸ улар санъатга аралашмасин¸ бизга чеклов ўрнатмасин чунки дунëвий давлат конституция асосида яшайди. Демократик тузум тақозоси бу¸ дейди аëллар эркинлиги ҳақидаги талай фильмларни олган таниқли киночи Озодлик билан суҳбатда.​

Шарҳларни кўринг (43)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG