Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:30

Қора бозор васвасаси: "Доллар ўн кун аввалги кўрсаткичга тушди"

Тошкент қора бозорларида 12 март куни 7 минг 150 сўмдан сотилган 1 АҚШ доллари уч кун орасида қарийб минг сўмга қимматлаган эди.​ Сўнгги икки ҳафта давомида қарийб 8000 сўмлик даражага яқинлашиб қолган 1 АҚШ доллари 23 мартга келиб 7300 сўмга тушди. Озодлик Жонли блогида қора бозорларда доллар нархининг янги рекорди ва бунинг оқибатларига оид хабар, фото-видеоматериаллар жамланмоқда. Янгилик ва фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, марҳамат, йўлланг: +420 724 971 538

Ҳамма нарса долларга қараб нархланаверса, унда сўм нима учун керак?

Ўзбекистонлик блогер Санжар Саид "Ҳордиқ" газетасида чоп этилган шундай сарлавҳали ўз мақоласида "мутахассисларимиз агар валютани эпақага келтиришни эплай олмаётган бўлса, яхшиси, бошқа бирор кучлироқ хориж валютасига ўтиб қўяқолайлик!", деб ёзади.

"Доллар 100 сўмга арзонлади, лекин барқарор эмас!"

15 март куни Тошкентда сотилиш нархи 7900-7800 сўмлик поғонани ушлаб турган АҚШ доллари 16 мартда бироз пастлади. Озодлик суҳбатлашган тошкентлик саррофнинг айтишича, бу нарх ҳам стабил эмас:

"Бугун кур шунақа бўляпти, бир долларни 7600 сўмдан сотиб оляпмиз ва 7700 сўмдан сотяпмиз. Лекин бу ҳозирча, тушдан сўнг ёки кечга бориб қандай бўлади, ҳеч ким билмайди. Нарх ўйнаб турибди", деди сарроф.

Ўзбек сўмининг АҚШ долларига бўлган "қора бозор"даги қиймати. Тошкент, 16 март, эрталаб
Ўзбек сўмининг АҚШ долларига бўлган "қора бозор"даги қиймати. Тошкент, 16 март, эрталаб

"Мамлакатдаги энг катта саррофни ушлаб кетишди"

Тошкентлик тадбиркорлардан бирининг Чорсу бозоридаги саррофлардан бирининг гапига таяниб Озодликка ёзишича, пойтахтнинг энг кўзга кўринган саррофларидан бири ва унинг одамларини милиция ходимлари олиб кетган:

"Чорсунинг Зарқайнар маҳалласида валюта "қора бозори" бор. У ерда А. ака деган мамлакатнинг энг катта саррофи ва унинг одамлари иш қилади. Бугун, 15 март кечга яқин бир гуруҳ милиция ходимлари ўша ердаги саррофларни автозакка босиб олиб кетишган. Саррофларнинг бошлиғи А.акани ҳам олиб кетишган. Одамлар бу воқеани долларнинг курси ошиб кетгани учун қилишяпти, деб айтишяпти. Яна айтишларича, бу саррофларни бир-икки соат ушлаб туриб қўйиб юборишади. Чунки, ҳамма саррофларнинг ҳам юқорида танкалари бор, дейишади", деб ёзади тадбиркор.

Тадбиркор саррофларнинг қўлга олиниши акс этган сурат ва видеони ҳам Озодликка тақдим этди:

Uzbekistan - biggest money seller was detained
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:04 0:00

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG