Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2021, Тошкент вақти: 05:49

АҚШ армияси: Сурияда ҳаво ҳужуми амалга оширилди, аммо масжид нишонга олингани йўқ


Сурия. Кўнгиллилар Ҳалаб вилоятидаги Ал-Жинеҳ масжидига ҳаводан берилган зарбадан сўнг қутқарув ишлари билан банд. 2017 йил, 16 март.

АҚШ армияси эълон қилган билдирувда Сурия шимолида “Ал-Қоида” террор гуруҳига қарши ҳаво ҳужумини амалга оширганини тасдиқланди, аммо ҳужум давомида маҳаллий масжид мўлжалга олинмаганини таъкидлаб ўтилди.

16 март куни амалга оширилган ҳужумда ўнлаб одам ҳалок бўлган.

Аввалроқ Британиядаги “Сурия инсон ҳуқуқлари кузатувчилари” исёнчилар бошқарувидаги Ал-Жинеҳ қишлоғи масжидига “номаълум ҳарбий учоқлар” ҳужум қилганини билдирган эди.

Ҳужум оқибатида камида 42 одам ҳалок бўлган, 100 дан ошиқ одам жароҳат олган. Жабр кўрганларнинг аксар қисмини оддий фуқаролар ташкил этади.

АҚШ Марказий қўмондонлигининг матбуот котиби полковник Жон Томас: “масжидни нишонга олмадик, аммо биз нишонга олган иморат [бошқа бир] масжиддан 15 метр нарироқда жойлашган бўлган, у ҳалиям жойида турибди”, деди.

Марказий қўмондонлик эълон қилган билдирувда: “АҚШ кучлари 16 март куни Суриянинг Идлиб шаҳрида “Ал-Қоида”нинг Суриядаги бўлимининг учрашув жойига ҳаводан ҳужум қилди ва бир неча террорчини ўлдирди”, дейилади.

Томас ҳужумнинг аниқ жойи ҳали номаълум эканлигини айтиб, “мазкур ҳужум билан боғлиқ оддий фуқаролар ўлими тўғрисидаги ҳар қандай айбловларни текширамиз”, дея таъкидлади.

Томаснинг баёноти эълон қилинишидан аввалроқ маҳаллий фаоллар АҚШда ишлаб чирариладиган Hellfire ракетасининг парчалари акс этган суратларини Twitterга юклаган эди. Бу ҳақда The New York Times газетаси хабар берди.

Суратларнинг ҳақиқий эканлиги ҳали тасдиқлангани йўқ.

XS
SM
MD
LG