Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2019, Тошкент вақти: 15:01

Ўшда "Беном" гуруҳи концерти бекор қилинди


"Беном" гуруҳи хонандалари Сарвар ва Комил. Мазкур сурат гуруҳ продюсери рухсати билан "Беном" архивидан олинди.

Ўзбек ёшлари орасида танилган "Беном" гуруҳининг Ўшда ўтказилиши режалаштирилган икки кунлик концерти бўлмай қолди.

“Беном” гуруҳининг концерти Ўшдаги Бобур номидаги ўзбек академик театри ҳамда “Азизим” номли ресторанда 19-20-март кунлари бўлиши керак эди. Гуруҳ солистлари Сарвар ва Комил қирғизистонликларга “иссиқ салом”ларини йўллаб, “концертга келинглар” деб видеомурожаат ҳам юборган. Бироқ тадбир кутилмаганда тўхтатилган.

Концерт ташкилотчиси бўлган ўшлик тадбиркор Авазбек Хабибуллаев груҳга олдиндан концерт ҳақини тўлаб қўйганларини билдирди.

“Ўшда халқимиз концертларни соғинишган. Бундан ташқари Ўзбекистон-Қирғизистон алоқаларини яхшилаш, мустаҳкамлаш мақсадида уюштирилган эди бу концерт. Озгина тушунмовчилик бўлди. Биз ҳамма ҳужжатларни юборганмиз. Бизга айтилган керакли ҳужжатларни юборганмиз. Биз айтган ерларига кириб, мэриядан рухсат олганмиз. Концертга уч кун қолганида “маданият вазирлигидан розилик керак”, дейишганди. Наврўр арафаси бўлиб, бунга улгурмай қолдик. Шу сабабли концерт қолдирилди”, - деди Авазбек.

"Беном" гуруҳи концерти учун 400дан ортиқ чипта тайёрланиб, сотилган. Ҳозир пуллар эгаларига қайтарилаяпти. Зал ижараси ва реклама учун 1000 долларга яқин пул сарфланган.Авазбек Хабибуллаевга кўра, ҳозир “Беном” гуруҳига берилган аванс пуллари ҳам қайтарилаяпти.

“беном” гуруҳи концертини Ўшда реклама қилиш билан шуғулланган журналист Фарҳод Матқосимов концерт бўлмай қолганини “Беном” гуруҳи ва продюсерининг муҳлисларга ҳурматсизлиги сифатида баҳолайди.

-“Водий садоси” радиоси директори Ойбек ака, гуруҳ продюсери “Келяпмиз”, дейишди. “Ҳужжатларга имзо қўйганмисизлар”, десам “ Ҳа” дейишди. Кейин “Барибир ишониш қийин, видеомурожаат юбориб қўйинглар”, десам видеомурожаат ҳам юборишди. Кейин мен ишонч ҳосил қилган ҳолда радиодан реклама беришни бошладим. Концертнинг қолдирилганини, менимча, ўшлик муҳлисларга ҳурматсизлик деб ҳисоблайман, -дейди Фарход.

"Беном" гуруҳи продюсери Жамшид Хожиниёзов концерт ўтмай қолишида қирғизистонлик ташкилотчиларни айблади. Унга кўра, ташкилотчилар концертга рухсат берувчи ҳужжатларни ўз вақтида тақдим қилолмаган.

-Нафақт Ўш ёки Бишкек, бошқа чет давлатлардаги ташкилотчилар ҳам негадир таниш қидиришни бошлашади. Ўзлари тўғридан-тўғри боғланиб, гаплашса ҳам бўлади, лекин негадир таниш қидиришади. Бизга тўғридан-тўғри чиқилмади. Тошкентдаги таниш орқали чиқилди. Биз унга айтдик: “Бошқа давлатга гастролга чиқиш учун қонун талаб қилган ҳужжатлар бор. Шу ҳужжатларни расмийлаштирсак, бемалол чиқиб келамиз”, дедик. “Хўп” дейишди. Бироқ бундай бўлмади, - дейди Жамшид Хожиниёзов.

Продюсернинг айтишича, ҳорижда концерт қўйиш учун ҳужжатлар Ўзбекистон Маданият вазирлигига юборилиши зарур. Кейин бу ҳужжатлар вазирлик мутахассислари томонидан 14 кундан 30 кунгача бўлган муддат ичида кўриб чиқилади. Шундан сўнг концертга рухсат берилади ёки берилмайди.

Авваллари Ўш ва Жалолобод шаҳарларида ўзбекистонлик санъаткорларнинг концертлари тез-тез уюштирилар эди. 2010-йилги қонли воқеалардан сўнг бу ишлар тўхтаб қолган. Сўнгги йилларда бу узилиш қайта тиклангандай сезилади. Февраль ойи ўрталарида Ўшдаги Бобур театрининг 70 кишилик жамоси узоқ йиллардан кейин Ўзбекистонга илк ижодий сафари билан бориб келган.

Шарҳларни кўринг (8)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG