Линклар

АҚШ Сенати кўпчилик овоз билан Чернагориянинг НАТОга қўшилиш тўғрисидаги аризасини қўллаб-қувватлади. Сенаторларнинг 97 нафари Черногория аризасини қўллади, 2 нафари қарши чиқди.

Мазкур мамлакатнинг НАТОга қўшилиши масаласини узил кесил АҚШ Конгресси юқори палатасидаги овоз бериш ҳал қилади.

Конгресс бу аризани тасдиқласа, АҚШ Черногория учун овоз берган 27 давлат бўлади. НАТОга аъзо 28 давлат орасидан шу кунгача фақат Испаниягина ҳозиргача бу масалани муҳокама қилгани йўқ.

Москва узоқ вақтдан бери Черногориянинг НАТОга қўшилиш истагига қаршилик кўрсатиб келган.Черногория ҳам қўшни Сербия каби тил ва маданий жиҳатдан Россия билан умумий томирларга эга бўлган давлатлардир.

XS
SM
MD
LG