Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 01:19

Халқаро ташкилот Ўзбекистон ҳукуматини "қўрқув муҳитини яратмоқда", деб танқид қилди


Amnesty International ташкилоти 31 март куни эълон қилинган ҳисоботида Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ичкарисида ва ташқарисида ватандошларни ноқонуний назорат остига олмоқда, деб билдирди.

Ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистон ҳукуматининг бундай ҳаракати “қўрқув ва ишончсизлик муҳитини яратмоқда”.

Amnesty International ташкилоти вакили Жошуа Франко “Ҳукумат шундай тизимни ярнатдики, назорат остида бўлиш фавқулодда ҳолат эмас, балки меъёрга айланди”, деб айтди.

Унга кўра, Ўзбекистон ҳукумати хориждан бошпана олган қочқинларга ва уларнинг оилаларига ҳам қўрқув солмоқда. Қочқинлар Ўзбекистондаги қариндошлари босим остида қолишидан қўрқиб, улар билан алоқа қилишдан тийилмоқда.

Amnesty International ҳисоботида хориж давлатларида, жумладан, Ўзбекистон маҳсус хизматлари таъқибидан қочиб, Швеция ва Францияда яшаётган ўзбекистонликлар билан боғлиқ мисоллар келтирилган.

“Қаерда бўлсангиз ҳам биз сизни топамиз"

Халқаро Амнистия ташкилотининг “Қаерда бўлсангиз ҳам биз сизни топамиз", деб номланган ҳисоботида муҳожиратда яшаб, ўзбек жосуслари таъқибига учраган камида етти нафар ўзбекистонликнинг ҳикояси ўрин олган.

Швецияда яшаётган ўзбекистонлик журналист ҳисобот муаллифлари билан суҳбатда ватанида қолган оиласи билан ёзишмаларни ўзбек жосуслари кузатганини айтган.

Францияда бошпана топган камида икки ўзбек журналисти ватанида махфий хизматларнинг доимий таъқибларидан қочиб, Европага келганини гапириб берган.

Шу журналистларнинг бири Гуласал Камолова бир йил аввал Ўзбекистондан қочар экан, хавфсизлик хизмати ходимларидан бири унга "қаерда бўлма, биз барибир сени топиб оламиз", деб таҳдид қилганини эслайди.

У Францияда деярли бир йилан бери яшайди, бу вақт ичида у Ўзбекистондаги оиласи билан мулоқт қилмаганини айтган.

Халқаро Амнистия ташкилотининг Технология ва Инсон ҳуқуқлари бўйича тадқиқотчиси Жошуа Франконинг таъкидича, таъқиблар ва қўрқув оилалар ўртасида жарлик яратган.

-Қочқинлар ўз оилалари билан суҳбатлашишдан чўчишади, улар жосуслик хизматларига ўзаро мулоқотлари аён бўлиб қолишидан қўрқиб қолишган, - дейди Жошуа Франко.

Ҳисоботда Швецияда яшаётган Дилшод исмли (унинг исми ўзгартирилган) ўзбек қочқини ҳикояси ҳам ўрин олган.

У Ўзбекистондаги оила аъзолари билан телефонда суҳбатлашганидан сўнг яқинлари, жумладан ўлим тўшагида ётган холаси уйига хавфсилик ходимлари бостириб келишганини айтиб берган.

- Биз қариндошлармизга, дўсларимизга ва бошқа яқинларимизга телефон қилсак, улар ҳамма нарсани эшитишади, буни биламиз. Бизгаку зиёни йўқ, чунки Швециядамиз, лекин Ўзбекистондаги яқинларимизга жабр бўляпти, - дейди Дилшод.

2014 йилда Берлинда ўша пайтда Uznews.net мустақил нашри бош муҳаррири бўлган ўзбекистонлик журналист Галима Бухарбоеванинг электрон почтаси хакерлик ҳужумига учради.

Унинг шахсий электрон ёзишмалари интернетга сиздирилди.

Бунинг ортидан Uznews.net билан ҳамкорлик Ўзбеистондаги журналистлар ҳаётига хавф туғилди.

Халқаро Амнистия ташкилоти ҳисоботида таъқиблардан қочиб, Францияда бошпана топган яна бир ўзбекистонлик журналист Дмитрий Тихоновнинг ҳикояси келтирилади.

Журналист Ангрендаги уруш қурбонлари хотирасига ўрнатилган ҳайкал ваҳшийларча бузиб ташлангани ҳақида хабар тарқатгач Ўзбекистонда таъқибларга учрагани ва ватанини тарк этишга мажбур бўлган.

Ўзбекистон ўтган йили Freedom House ташкилотининг Эркинлик индексида Туркманистон, Сурия, Сомали, Шимолий Корея, Эритрея, Судан ва Саудия Арабистони каби мамлакатлар орасидан жой олган эди.

XS
SM
MD
LG