Линклар

Имомали Раҳмоннинг тўнғичи Рустам Душанбе шаҳар депутати бўлди


Имомали ва Рустам Раҳмон

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Душанбе шаҳри етакчиси вазифасини вақтинча бажариб келаётган тўнғич ўғли Рустам Имомали Душанбе шаҳар парламенти - Мажлиси намоёндагонда бўш қолган ўринларга ўтказилган сайловда ғалаба қозонди.

3 апрель куни Душанбе шаҳри сайлов комиссияси риси Абдулло Холиқов 25- сайлов округида сайловчиларнинг 84,8 фоизи Рустам Имомалига овоз берганини эълон қилди. Унинг рақиблари Ҳикматулло Саидиён (Демократик партиядан) ва Фазлиддин Икромов (Аграр партиядан) мос равишда 2,63 ва 7,84 фоиз овоз тўплаган.

62-сайлов округида эса Миллий-демократик партия номзоди, Душанбе шаҳри етакчиси ўринбосари Маҳмадсаид Зувайдзода 75 фоиздан ошиқ овоз тўплаб, Аграр партия номзоди Маъсума Алиева устидан ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Имомали Раҳмон пойтахт Душанбе ҳокими Маҳмадсаид Убайдуллоевни вазифасидан олиб, унинг ўрнига Рустам Имомалини Душанбе шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган эди.

Ундан аввал Рустам Имомали Коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси вазифасини бажариб келган.

Президент фармонига биноан, Рустам Имомали Коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбарлигидан олиниб, Душанбе шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

64 ёшли Маҳмадсаид Убайдуллоев сўнгги йигирма йил давомида Душанбе шаҳри маъмурятига етакчилик қилган эди. Убайдуллоев, шунингдек, 2000 йилдан буён Тожикистон Олий мажлисига раислик қилиб келади.

Рустам Имомали сайловда ғалаба қозонганидан кейин, мамлакат президенти уни расман Душанбе шаҳри мэри этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолаши керак. Сўнгра тўнғич ўғил мэр вазифасини бажарувчи эмас, тўлақонли ҳоким бўлади.

15 февраль куни президент Раҳмон ўзининг мэр ўғлига бешта ўгит берган эди.

Рустам Имомали ҳозир МДҲ га аъзо мамлакатлардаги энг ёш мэрдир.

Тўнғич ўғил ўтган йилларда “Ёшлар иттифоқи” ва божхона хизматларида турли раҳбар лавозимларни эгаллаб келган.

Шу билан бирга Рустам Имомали Тожикистон Футбол фередацияси президенти ҳамдир.

XS
SM
MD
LG