Линклар

Санкт-Петербург полицияси Акбар Жалилов шерикларини ҳибсга олди


Интерфакс агентлигининг хабар қилишича¸ 5-6 апрель кунлари ўтказилган махсус операциялар давомида Санкт-Петербург метросида худкушлик ҳужуми амалга оширган асли ўшлик йигитнинг шериклари қўлга олинган.

Санкт-Петербургнинг Невский район маъмурияти раҳбари Константин Серовнинг матбуотга айтишича¸ мазкур тумандаги марказий осиëликлар яшаб келган квартирадан портловчи мослама топилган ва зарарсизлантирилган.

Бундан олдин шаҳардаги “Фонтанка” нашри Товарищеский проспектдаги 22-уйнинг 8-қаватидаги квартирада махсус амалиëт ўтказилгани ва бу уйнинг пастки қаватларида яшовчилар эвакуация қилиниб¸ уч одамнинг қўлига кишан солиб олиб кетилганини ëзган эди.

Айни пайтда¸ Россия Тергов қўмитаси метродаги ҳужум ижроси деб айтилаëтган қирғизистонлик Акбаржон Жалилов билан алоқада бўлган марказий осиëликлар яшайдиган квартираларда ўтказилган тинтув давомида тергов учун аҳамиятли нарсалар топилганини билдирди.

3 апрель куни теракт оқибатида 14 одам ўлди¸ 50 дан ошиғи жароҳат олди. Худкуш ҳужумчи деб кўрилаëтган Жалилов¸ Россия матбуотининг ëзишича¸ 2015 йилдан бошлаб “Ислом давлати” экстремистик гуруҳига хайрихоҳлар таъсирига тушган.

XS
SM
MD
LG