Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2019, Тошкент вақти: 16:03

Стокгольм шаҳри марказида юк машинаси одамларни босди, камида 2 киши нобуд бўлди


Юк машинаси Стокгольмнинг пиёдалар учун ажратилган Дроттнинггатан деган жойидаги савдо марказига бориб урилган. 2017, 7 апрел.

Стокгольм шаҳри марказида юк машинаси одамларни бостиргани тўғрисида агентликлар маҳаллий ахборот воситаларига таяниб хабар қилди.

Швеция полицияси баёнотига кўра, инцидентдан жабрланганлар бор. Воқеа жойига полиция етиб борган. Швеция радиоси мухбирига кўра, камида 3 киши нобуд бўлган.

Швеция полицияси баёнотига кўра, инцидентдан жабрланганлар бор. Воқеа жойига полиция етиб борган.

Гувоҳларнинг айтишича, воқеа юз берган жой ўраб олинган. Полицияга кўра, юк машинаси Стокгольмдаги савдо марказларидан бирига бостириб кирган ва камида 2 киши ўлган, жароҳат олганлар миқдори номаълум.

Швеция радиоси мухбирининг айтишича, у камида уч кишининг ўлганини кўрган.

Полицияга кўра, ўқ овозлари эшитилгани тўғрисида тасдиқланмаган хабарлар бор.

Стокгольм шаҳри марказида юк машинаси одамларни босди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:50 0:00

Швеция махсус хизматлари воқеани “ҳужум” деб баҳолади.

“Ўлим ҳолатлари бор ва кўплаб яраланганлар бор”, деди махсус хизмат вакили Нина Одермалм.

Швеция бош вазири Стефан Ловфен воқеада террор ҳужуми аломатлари борлиги тўғрисида баёнот берди.

Полиция ҳам рўй берган воқеани террор ҳужуми сифатида малакалаш версияси қаралаётганини билдирди.

Куннинг биринчи ярмида юк машинаси Стокгольмнинг пиёдалар учун ажратилган Дроттнинггатан деган жойидаги савдо марказига бориб урилган.

Маҳаллий ТВ сюжетида воқеа юз берган жойдан тутун ўрлаётгани, вертолётлар учаётгани, полиция ва тез ёрдам машиналари кўринди.

Полиция маҳаллий аҳолини шаҳар марказига келмасликка чақирди. Шаҳар метроси ёпилди.

Кейинги вақтларда Европанинг бир неча шаҳрида юк машиналари билан одамларга ҳужум қилинди. Бу ҳужумлар учун масъулиятни “Ислом давлати” гуруҳи ўз зиммасига олган.

22 март куни Лондонда пичоқ ва транспорт воситаси билан қилинган ҳужумдан 5 киши ўлган эди.

19 декабрда Берлинда юк машинаси маҳаллий бозорга бостириб бориши оқибтида 12 киши нобуд бўлган, 48 киши яраланган эди.

2016 йилнинг июлида Франциянинг Ницца шаҳрида юк машинаси бостириши оқибатида 86 киши ўлган эди.

Стокгольм шаҳри. Воқеа жойидан 2017, 7 апрелда олинган сурат.
Стокгольм шаҳри. Воқеа жойидан 2017, 7 апрелда олинган сурат.

XS
SM
MD
LG