Линклар

Эрдўғон Европани яна танқид қилди ва "бемор одам"га ўхшатди


Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон.

Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон 9 апрель куни Измирда сўзлаган нутқида Европа “турк халқига қарши ҳаракатлари учун жавоб беради”, деб айтди. Унга кўра, Европа давлатларида яшаётган миллионлаб этник турклар “камситилмоқда” ва “хор қилинмоқда”.

Эрдўғон Туркия конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича 16 апрелда ўтадиган референдумдан сўнг Анқара Европа Иттифоқига аъзо бўлиш тўғрисидаги аризасини қайта кўриб чиқишини ҳам билдирди. Ўз нутқи давомида Эрдўғон Европани “бемор одам”га ўхшатди.

Туркиянинг Европа билан муносабатлари март ойида Германия ва Нидерландияда яшовчи туркларга 16 апрелда ўтадиган референдум юзасидан ташвиқот митинглари ўтказишга рухсат берилмагани ортидан ёмонлашди.

Германия Анқарадан келган вазирларга митингларда ўтказишга рухсат бермади, Нидерландия полицияси эса Роттердам шаҳрида 11 март куни этник турклар ўтказган митингни куч билан бостирди ҳамда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғлининг самолётини Роттердам аэропортига қўнишига рухсат бермади.

Бунинг ортдан Эрдўғон Германия ва Ниедрландия ҳукуматини “фашистлар сиёсатини давом эттириш”да айблади.

16 апрелда ўтадиган референдумда конституцияга ўзгартишлар қабул қилинадиган бўлса Туркия парламент республикасидан президент республикасига айланади ва Эрдўғоннинг ваколатлари кенгайтирилади.

XS
SM
MD
LG