Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:02

Қозоғистон кирилл алифбосидан лотин ёзувига ўтмоқчи


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳукуматга йил оҳиригача кирилл алифбосидан лотин ёзувига ўтиш режасини ишлаб чиқишни тайинлаган.

Назарбоев таъкидича, 2018 йилдан мутахассисларни янги алифбога ўқитиш ва ўрта мактаб учун лотин алифбосида китоблар чиқаришни бошлаш керак.

Лекин, Қозоғистонда ҳам лотин алифбосига босқичма-босқич ўтиш кўзда тутилмоқда.

Дастлабки босқичда лотин ёзуви билан бирга кирилл алифбоси ҳам амалда бўлади.

Бундан аввал собиқ совет ўлкалари орасида Болтиқбўйи ўлкалари, Озарбайжон, Молдова, Туркманистон ва Ўзбекистон лотин ёзувига ўтган эди.

XS
SM
MD
LG