Линклар

АҚШ Россиянинг Черногориядаги "сайловларга аралашганидан хавотирда"


Оқ Уй, ўзи айтмоқчи, Россиянинг Черногорияда ўтган йил бўлиб ўтган парламент сайловларига аралашганидан хавотирда.

"Биз октябрда Черногорияда бўлиб ўтган сайловларга Россия аралашувидан жуда хавотирдамиз. Сайлов кунида ҳукуматга қилинган ҳужумни Россия дастаклагани ҳақида ишончли хабарлар бор," деди Оқ Уй мулозими 12 апрелда.

Бундай изоҳ президент Доналд Трамп Черногориянинг НАТОга қўшилиш ҳаракатларини дастаклашидан бир кун ўтиб янгради.

Черногория махсус прокурорининг даъво қилишича, бир гуруҳ "Россиялик миллатчилар" бош вазир Мило Дюканович жонига қасд қилишни, мухолифат партиясини қудратга келтиришни ва Черногорияни НАТОга киритмасликни режалаштирган.

Москва ҳар қандай тўнтаришга алоқадорлигини рад этган, Черногориядаги мухолиф партиялар эса иддаолар сохта эканини билдирган.

XS
SM
MD
LG