Линклар

Бишкекда ЕОИИ ва КХШТга аъзо давлатлар президентлари саммити бошланди


Бугун Қирғизистон пойтахти Бишкекда Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар президентлари саммити ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар президентларининг норасмий йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар саммитида ташкилот доирасида интеграция истиқболлари муҳокама қилинмоқда.

Бундан ташқари йиғинда Молдовага ташкилотда кузатувчи мақомини бериш масаласи ҳакм кун тартибига киритилган.Шунинг учун бугунги йиғилишда Молдова президенти Игорь Додон ҳам иштирок этмоқда.

Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар саммити якунланганидан сўнг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар президентларининг норасмий саммити бўлиб ўтади.

Москва етакчилигида ташкил этилган Евросиё иқтисодий иттифоқига Арманистон, Беларусь,Россия, Қозоғистон,Қирғизистон аъзо давлат ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG