Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 11:09

Бугун Бишкекда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтмоқда


Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари Бишкекда. 2017 йил, 14 апрел.

Бугун Бишкекда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Қирғизистон бу йил ЕОИИга раислик қиляпти. ҚР президенти Алмазбек Атамбоевнинг таклифига биноан, 2017 йил Евроосиё ҳудудида бизнесни ривожлантириш учун энг қулай шароитларни яратиш йили бўлади.

Бугунги мажлисда иштирокчилар ЕОИИ доирасида иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, халқаро ҳамкорлик ва ўзаро интеграция масалаларини муҳокама қилишади.

Бишкекка Арманистон раҳбари Серж Саргсян, Беларус президенти Александр Лукашенко, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Россия президенти Владимир Путин, Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев ва Молдова раҳбари Игорь Додонлар келишган.

XS
SM
MD
LG