Линклар

13 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:32

Алексей Навальний Алишер Усмоновнинг айбловларига жавоб қайтарди


Алишер Усмонов

Бизнесмен Алишер Усмонов Москванинг Рублёв шоссесида ўз уйи яқинидан 12 гектар ерни "Соцгорпроект" фондидан алмаштириб олган эмас, балки "Группа Ист Инвест" хусусий компаниясидан сотиб олган.

Бу ҳақда Свобода радиоси navalny.com сайтига таяниб хабар қилди. Ўз иддаосининг тасдиғи сифатида Навальний Росреестр ҳужжати кўчирмасини келтирган.

12 апрел куни Усмонов Рублёв шоссесидаги ер участкаси эвазига Москва вилоят, Знаменское поселкасидаги 4 гектар ерни иморати билан "Соцгорпроект" фондига бергани тўғрисида баёнот берган эди.

Навальний етакчилигидаги Коррупцияга қарши кураш фонди ўтказган суриштирувда иштирок этган “Дар” фонди раҳбари, Дмитрий Медведевнинг курсдоши Илья Елисеев бизнесмен иморатни тенг қийматли келишув асосида берганини айтган.

Навальний Знаменскоедаги ер участкасининг берилишини пора, деб атамоқда.

Усмонов Навальнийни туҳматчиликда айблаб, судга берган. 17 апрел куни суд унинг мухолифатчи устидан аризасини қабул қилган.

Март ойининг бошида Коррупцияга қарши кураш фонди Медведевнинг “махфий империяси” тўғрисидаги суриштируви натижаларини эълон қилган эди. Унда, жумладан, гўёки Усмонов Медведев билан боғлиқ "Соцгоспроект" фондига Рублёв шоссесидаги қиймати 5 млрд. рубллик ер участкаси ва иморатни хайрия қилгани иддао қилинган.

Россия ҳукумати раиси Медведев Коррупцияга қарши кураш фонди суриштирувини “куракда турмайдиган гап”, гап деб баҳолаган.

XS
SM
MD
LG