Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:32

Владимирдаги отишмада ФСБ икки марказий осиёликни отиб ўлдирди


Россия Федерал хавфсизлик хизматининг билдиришича, Москва шарқидаги Владимир шаҳрида чоршанба куни рўй берган отишмада хавфсизлик кучлари марказий осиёлик экани гумонланаётган икки қуролли шахсни отиб ўлдирган.

Бири 1991 йилда, яна бири 1987 йилда туғилган марказий осиёлик хавфсизлик кучларига қуролли қаршилик кўрсатган.

Ўлдирилганларнинг халқаро террорчи гуруҳларга алоқадорлиги гумонланмоқда.

Лекин улар Марказий Осиёнинг айнан қайси мамлакати фуқаролари бўлгани маълум эмас.

Владимирдаги отишма Санкт Петербург шаҳрида 15 одам ўлимига сабаб бўлган метродаги портлашлардан 16 кун ўтиб содир бўлмоқда.

Шу пайтгача портлашларга алоқадорликда гумонланиб 9 одам ҳибсга олинди.

XS
SM
MD
LG