Линклар

Халқаро трибунал Москва қрим татарлари ҳуқуқини кафолатлаши шартлиги тўғрисида қарор чиқарди


Ҳаага халқаро трибуналида "Украина Россияга қарши" жараёнининг бирин7чи мажлиси, 6 март 2017 йил.

БМТнинг Ҳаагадаги халқаро трибунали Россия қрим татарлари ҳуқуқини кафолатлаши ҳамда рус ҳукумати томонидан экстремистик ташкилот сифатида баҳоланган қрим татар халқи Мажлисига қўйилган тақиқни бекор этиши шартлиги тўғрисида қарор чиқарди.

Суд, шунингдек, Россия ҳукуматига Қримда украин тилида ўқитилишини таъминлаш мажбуриятини ҳам юклади.

Халқаро суд бундай қарорни Украинанинг Россияга бўлган даъво аризаси бўйича кафолатларни таъминлаш жараёни доирасида ўтказди.

Украинанинг Россияга нисбатан даъво аризаси юзасидан суд жараёнининг биринчи босқичи 6 март куни бошланган ва 9 мартгача давом этган. Бу жараёнда Украина ва Россия расмий вакиллари ўз мамлакатлари позицияларини билдирган эдилар.

Халқаро суд ҳали даъво аризасининг моҳияти юзасидан маҳкамани бошлагани йўқ. Бу жараён бир неча йилларга чўзилиши мумкин экани айтилмоқда.

Украина Россияни БМТнинг террорчиликни молиялаштиришга қарши кураш ҳамда ирқий камситишнинг барча кўринишларини бартараф этиш бўйича конвенциясини бузаётганликда айбламоқда.

XS
SM
MD
LG