Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 20:18

Могерини Лавров билан сўзлашувларда ЕИнинг Қримга оид ташвишини билдирди


вропа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик масалалари бўйича мутасаддиси Фредерика Могерини 24 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Москвада сўзлашувлар ўтказди.

Ёндошувлардаги бир қатор фарқларга қарамай, Россия ва Европа Иттифоқи ўзаро муҳим ҳамкорлар бўлиб қолаверади. Бу ҳақда Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик масалалари бўйича мутасаддиси Фредерика Могерини 24 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан сўзлашувларда билдирди.

Могеринининг Москвага ташрифи Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги муносабатлар ўта совуқлашган бир паллага тўғри келмоқда.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик масалалари бўйича мутасаддиси Россия ташқи ишлар вазири билан сўзлашувлар чоғида Брюссель билан Москва олдида терроризмга қарши кураш ҳамда Сурия ва Ливиядаги вазиятни изга солиш каби муштарак вазифалар турганини эътироф этаркан, айни пайтда Европа Иттифоқини Россия аннексия қилиб олган Қрим ярим ороли билан боғлиқ вазият ташвишга солаётганини таъкидлаб ўтди.

Италия ташқи ишлар вазири бўлган Могерини 2014 йилда Европа Иттифоқи ташқи сиёсат мутассаддиси лавозимига келганида, у Россияга хайрихоҳ сиёсатчи сифатида талқин қилинган эди.

2014 йилда Европа Иттифоқи Россия Қримни аннекция қилгани ва Украинада россияпараст исёнчиларни қўллаётгани ортидан Москвага нисбатан санкцияларни жорий этган эди.

XS
SM
MD
LG