Линклар

Стокҳолмда амалга оширилган террор ҳужумига алоқадорликда гумон қилинган яна бир шахс қўлга олинди


11 апрелда Швеция маҳкамаси Стокҳолм террор амалини содир этганини тан олган Ўзбекистон ватандоши, 39 яшар Раҳмат Оқиловни судга қадар эҳтиёт чораси сифатида бир ой қамоқда сақлашга ҳукм қилди.

Швеция полицияси якшанба куни Стокҳолмда 7 апрел куни амалга оширилган террор ҳужумига алоқадорликда гумон қилиб, яна бир кишини қўлга олди.

Бу ҳақда хабар қилган Рейтер агентлигига кўра, полиция яна бир гумонланувчини катта ҳажмдаги информацияни таҳлил қилиб чиққач қўлга олган.

Ушланган шахснинг исм-фамилияси очиқланмади. Олдинроқ 2 шахснинг, шу жумладан асосий гумонланувчининг қўлга олингани хабар қилинган эди.

11 апрелда Швеция маҳкамаси Стокҳолм террор амалини содир этганини тан олган Ўзбекистон ватандоши, 39 яшар Раҳмат Оқиловни судга қадар эҳтиёт чораси сифатида бир ой қамоқда сақлашга ҳукм қилди.

Шунингдек, суд руҳий ҳолатини аниқлаш учун Оқиловни шифокорлар кўригидан ўтказиш ҳақида ажрим чиқарди.

Суд ҳукмига муносабат билдирган адвокат Йоҳан Эрикссон Раҳмат Оқилов "террор жиноятини тан олаяпти, шунинг учун қамоқда қолади,” деб айтди.

7 апрель тушликдан кейин Стокҳолм марказида Раҳмат Оқилов юк машинасини пиёдалар устига ҳайдаши оқибатида 11 яшар бир қизалоқ дохил 4 одам ҳалок бўлганди.

Ҳужумда яна 15 киши жароҳат олганди.

XS
SM
MD
LG