Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 15:58

Ўтган йили бутун дунёда 259 нафар журналист қамоққа олинди


Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси ижрочи директори Жоэл Саймон.

Янги медиа технологияларни цензура қилиш тоборо мураккаблашиб бораётганига қарамай репрессив ҳукуматлар томонидан қамоққа олинган ва ўлдирилган журналистлар сони кўпайди.

Бу ҳақда Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси ижрочи директори Жоэл Саймон 25 апрель куни навбатдаги йиллик ҳисобот тақдимоти пайтида билдирди.

-Ҳукуматлар информациянинг нақадар кучли восита эканини англаган ҳолда тўсиқ қўйиш учун янада янгича услубларни ўйлаб топмоқда..Шунинг учун улар сўз эркинлиги ва журналистлар ҳуқуқларига тўғридан тўғри ҳужум қилишдан бошлаб, ҳукуматга информацияни бошқариш, назорат ва манипуляция қилиш имкониятини яратувчи стратегияларгача ўйлаб топмоқдалар, -деди Саймон.

Қўмита ҳисоботида айтилишича, ўтган йили бутун дунёда 259 нафар журналист қамоққа олинган.Бу 1990 йилдан бери кузатилган энг катта кўрсаткичдир.

Ҳисоботда сўнгги беш йил ичида жаҳонда 332 журналист ўлдирилгани ҳам қайд этилган.

XS
SM
MD
LG