Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:34

26 апрелга ўтар кечаси Фарғона шаҳрида “Ўтюраклар” клуби фаоли, 68 яшар Исмоил Маллабоев калтакланди. Бу ҳақда Озодликка хабар қилган Исмоил Маллабоев тунда номаълум шахслар унга ҳужум қилиб, тан жароҳати етказганини иддао қилмоқда.

“26 апрелга ўтар кечаси менга номаълум шахслар ҳужум қилишди ва юз, бош соҳаларимга уришди. Оқибатда мен Фарғона шаҳар “Тез ёрдам” хизматини чақиришга мажбур бўлдим. У ердагилар эса милицияни чақирди. Ҳозирда милиция суриштирув ишларини олиб бормоқда. Мен буни профессионал касбий фаолиятимга нисбатан амалга оширилган, деб ҳисоблайман”, - дейди ҳуқуқ фаоли Маллабоев.

Маълум бўлишича, 26 апрель куни Фарғонв вилоятига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташриф буюриши кутилмоқда эди.

“Ўтюраклар” клуби фаоли ўзи истиқомат қиладиган маҳалладаги электр таъминоти, газ ва бошқа маиший хизматларда аҳолининг норозилигини президентга етказишга масъул сифатида тайинланган. Маллабоев президент порталига маҳалладошлари муаммоларини ҳақида бир неча бор ёзган:

“Олган тан жароҳатларим, чуқур руҳий босим ва пўписаларга қарамай муҳтарам Шавкат Миромонович билан учрашиш мақсадида Фарғона шаҳридаги “Халқ қабулхонаси”да эрталабдан бери ўтирибман. Афсуски, у кишининг келмаганини, бошқа раҳбарларнинг фуқароларни қабул қилишаётганини айтишмоқда. Одамлар қабулдан норози” дейди Исмоил Маллабоев.

Ҳуқуқ фаолининг таъкидича, у Фарғонада содир этилаётган қонунбузарликларни рад қилиб бўлмас далиллар билан изоҳлаб, президент портали, президент девони, ҳукумат, бош прокуратура сингари масъул идораларга йўллаб келади.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG