Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:48

Россиядаги аксилпутин намойишларида 200 одам қўлга олинди


Россиянинг бир неча шаҳрида Владимир Путинни кейинги йилги президент сайловида ўз номзодини қўймасликка чорлаб намойиш ўтказилди. Намойишга чиққан 200 одамни полиция қўлга олди.

29 апрель куни ўтказилган намойишлардан уч кун аввал Россия расмийлари уларни уюштираётган “Очиқ Россия” ташкилотини тақиқлаган эди.

Cобиқ олигарх Михаил Ходорковский асос солган ташкилотни Россия бош прокурори “номақбул” ташкилотлар сафига киритиб, унинг Россияда фаолият кўрсатишига чек қўйган эди.

“Очиқ Россия” тақиққа қарамасдан намойишларни бекор қилмади.

Мамлакат бўйлаб ўтказилган намойишларда юзлаб одам иштирок этган бўлса-да, иштирокчилар сони ўтган ойда коррупцияга қарши ўтказилган намойишлардагидек бўлмади.

Намойишлар Россиянинг 32 шаҳрида бўлиб ўтди. Биргина Санкт Петербург шаҳрида 103 намойишчи ушланди.

Кемерово шаҳрида камида 16 одам қўлга олингани ҳақида хабар қилинди.

Москвада ҳибсга олиш ҳолатлари кузатилмади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда Санкт-Петербургда полиция намойишчиларни куч ишлатиб қўлга олаётганини кўриш мумкин.

Намойишчилар маҳаллий расмийларга Путинни сиёсатни тарк этишга чорлаб ёзган мактубларини топширишга уриндилар.

Намойишлар “Ундан чарчадик” ва “Етар, бас!” шиорлари остида ўтмоқда.

Москвада намойишга чиққанлардан бири Илья “Мен тўхталадиган бўлсак, мен президентимиз фаолиятидан – нафақат ички, балки ташқи сиёсатидан қониқмаганим учун мазкур намойишда иштирок этишга қарор қилдим. Ер юзидаги барча давлат билан келишмовчилигимиз бор. Чунки Россия зўравон, қабиҳ давлатга айланган”, деди.

Катя исмли талаба эса “Намойишни қўллашга қарор қилишимнинг сабаби мамлакатимиздаги сиёсий вазиятдан қониқмаётганим”, деди.

Ходорковский намойишлар муваффақиятли ўтганини таъкидлади.

У YouTubeда эълон қилган видеомурожаатида “Одамлар қонунга тўлиқ риоя қилган ҳолда намойишга чиқди. Уларнинг ўз талабларини президент маъмурияти биноларига дам олиш кунлари элтиб беришга тўла ҳуқуқлари бор эди”, деди.

Москва расмийлари намойишларни ноқонуний деб атади.

Ташкилотчилар 32 шаҳарда намойиш ўтказиш режалаштирилганини, расмийлар фақат 11 шаҳарда уларга рухсат берганини айтишди.

“Рухсат берилган шаҳарларда баннер, микрофон ва шу кабилари бўлади. Рухсат берилмаган жойларда одамлар шунчаки мустақил равишда президентга бўлган талаблари билан келадилар”, деди Ходорковский.

Қачонлардир Россиянинг энг бадавлат олигархи бўлган Ходорковсий 10 йил Россия қамоғида ўтирган. Кўпчилик унга қўйилган солиқ тўламаслик ва бошқа айбловлар сиёсий уйдирма эканлигига ишонади.

XS
SM
MD
LG