Линклар

HRW Суриядаги кимёвий ҳужумлар бўйича ҳисоботини эълон қилди


Сурия - Кимёвий ҳужумдан заҳарланган одамга кўмак кўрсатилмоқда.

Human Rights Watch нодавлат ташкилоти Суриядаги кимёвий ҳужумлар бўйича ҳисоботини эълон қилди.

Ҳуқуқ фаоллари томонидан таклиф қилинган экспертлар Идлибдаги кимёвий қурол портлатилган ҳудудни бориб текширган.

Уларга кўра, шаҳарга Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган ва зарин гази мавжуд бўлган бомбалар ташланган.

Ҳисоботда кимёвий ҳужум гувоҳлари ўртасида сўров ўтказилгани айтилади.

Ҳуқуқ фаоллари Сурияда Башар Ассад режими мунтазам равишда кимёвий қурол қўлланиб келаётганини таъкидлаганлар. Сурия ҳукуматининг бу ҳаракати ҳисоботда инсониятга қарши жиноят сифатида баҳоланган.

Франс-Пресс агентлигининг билдиришича, БМТ Бош Ассамблеяси Суриядаги ҳарбий жиноятларни қайд этувчи махсус ишчи гуруҳини ташкил этмоқда.

Мазкур гуруҳ тўпрлаган далил-исботлар айбдорлар жазоланиши учун халқаро судга топширилади. Сурия ҳукумати БМТнинг бу ташаббусига қарши чиқмоқда.

4 апрель куни Идлиб вилоятининг Хан Шейхун шаҳрида кимёвий қурол қўлланилиши оқибатида 87 одам ҳалок бўлган эди.

Бунга жавобан АҚШ кемалари бу кимёвий ҳужумни амалга оширган Хомс ҳарбий ҳаво базасини қанотли ракеталар билан бомбардимон қилган.

XS
SM
MD
LG