Линклар

Францияда президентликка номзод Макрон рақибидан олдинда бормоқда


Франция президентлигига асосий номзодлар Ле Пен (чапда) ва Эмамануэль Макрон.

Францияда сўнгги ижтимоий сўров натижаларига қараганда президентлик сайловларининг иккинчи босқичида сайловчиларнинг 59 фоизи марказчи Эммануэль Макрон, 41 фоизи эса миллатчи Мари Ле Пен учун овоз беришини билдирган.

Сайловнинг 23 апрель куни ўтган биринчи босқичида сайловчиларнинг етарли овозларини оломаган Жан Люк Меналшон ва Франсуа Фийон ўзларига овоз берганларни сайловнинг иккинчи босқичида Европа Иттифоқи тарафдори бўлган Макрон учун овоз беришга чақирмоқдалар.

Макрон Париждан туриб BBC орқали қилган чиқишида:

-Менинг Франция президенти сифатидаги биринчи ишим Европа Иттифоқини ҳар томонлама ислоҳ қилиш бўлади, -деб билдирди.

Францияда сайловларнинг иккинчи босқичи 7 май куни ўтказилади.

Франция президентлигига сайловнинг 23 апрелда ўтказилган биринчи босқичида марказчи номзод Эммануэль Макрон деярли 24 фоиз овоз олган эди.

Сайловчиларнинг 21,5 фоиздан кўпроқ овозини олган миллатчи партия раҳбари Ле Пен сайловнинг 7 май куни ўтадиган иккинчи босқичида Макроннинг рақиби бўлади.

XS
SM
MD
LG