Линклар

Сурия мухолифати Остонадаги музокаралардан чиққанини билдирди


Суриядаги вазиятдан бир кўриниш.

Сурия қуролли мухолифати Қозоғистон пойтахти Остонада 3 май куни бошланган тинчлик музокараларидаги иштирокини тўхтатди ва ҳукуматдан бомбардимонларни тўхтатишни талаб қилди.

Бу ҳақда музокаралар бошланиши аввалида мухолифат вакили Аҳмад Рамадон маълум қилди. Рамадон мухолифат делегацияси музокаралардан чиққан ҳолда Суриядаги сулҳ келишуви бузилиши ҳолатларини муҳокама қилиш учун Остонада қолишини айтди.

БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стефан де Мистура мухолифатни 4 май куни музокараларга қайтишга чақирди.

-Бугун (3 май) биз икки томонлама учрашувларни ўтказаяпмиз. Бундан мақсад томонларни эртанги бўладиган учрашувга яхшироқ тайёрлашдир. Мен бундан бошқа изоҳ бера олмайман. Бугун фақат делегациялар ва кузатувчилар ўртасида икки томонлама учрашувлар бўлади, -деди Мистура.

Россия музокараларда хавфсизлик ҳудудларини яратиш ташаббусини кўтармоқда. Мазкур режа 3 май куни Россия президенти Путиннинг Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон билан Сочида ўтагн музокаралари чоғида ҳам муҳокама қилинган.

Россия тўртта хавфсизлик ҳудуди яратишни таклиф қилмода. Мана шу хавфсизлик ҳудудларида мухолифат “қўллаб-қувватловчи давлатлар кўмагида” террорчи ташкилотларга қарши кураш олиб бориши мумкин бўлади.

Бироқ Сурия мухолифати бу режани Россия таклиф қилаётган нуқтаи назар асосида қабул қила олмаслигини билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG