Линклар

Россия, Туркия ва Эрон Сурияда хавфсизлик ҳудудларини ташкил этмоқчи


Остонадаги музокараларга келган Сурия мухолифати делегацияси.

Остонада ўтган Сурия бўйича музокараларда Россия, Туркия ва Эрон Сурияда хавфсизлик ҳудудларини ташкил этиш тўғрисидаги келишувни имзолади.

Мазкур режа 3 май куни Россия президенти Путиннинг Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон билан Сочида ўтган музокаралари чоғида ҳам муҳокама қилинган.

Сурияда тўртта хавфсизлик ҳудуди яратиш таклиф қилинмоқда. Мана шу хавфсизлик ҳудудларида мухолифат “қўллаб-қувватловчи давлатлар кўмагида” террорчи ташкилотларга қарши кураш олиб бориши мумкин бўлади.Бу ҳудудларда зўравонликлар тўхтатилиши, гуманитар ёрдамлар киритилиши ва қочқинларнинг қайтарилиши режалаштирилмоқда.

Бироқ Сурия мухолифати бу режани Россия таклиф қилаётган нуқтаи назар асосида қабул қила олмаслигини билдирди. Шунга қарамай, Россия мазкур келишув 6 майдан кучга киришини маълум қилди.

4 май куни музокаралар якунида матбуотга маълумот берган Қозоғистон ташқи ишлар вазири Кайрат Абдрахманов:

-Биз Сурия бўйича юқори даражадаги учрашувларни Остонада шу йилнинг июль ойида давом эттиришга келишиб олдик. Мазкур музокаралардан 2 ҳафта олдин Анқарада экспертлар маслаҳатлашувлари ўтказилади, -деб билдирди.

XS
SM
MD
LG