Линклар

Туркия прокуратураси Гуланни 3600 марта умрбод қамашни талаб қилмоқда


Фатхуллоҳ Гулан Ражаб Эрдўғон билан.

Туркия прокуратураси АҚШда яшаётган мухолифатчи диний олим Фатҳуллох Гуланни 3,6 минг марта умрбод озодликдан маҳрум қилишни сўради. Бу ҳақда хабар қилган Hurriyet газетасига кўра, прокуратура давлат тўнтаришини уюштиришда гумон қилинаётган Гуланни, шунингдек, қарийб 3 минг йилга озодликдан маҳрум қилишни ва икки миллион кунлик қамоқ жазосига эквивалент жаримага тортишни ҳам сўраган.

Туркияда Гуланга қарши 20 дан зиёд жиноят иши қўзғатилган.

2016 йилнинг 15 июлида давлат тўнатиришини амалга оширишга уриниш содир этилганидан буён Туркияда репрессиялар давом этмоқда. 100 мингдан зиёд давлат мулозими, ҳарбийлар, жандармлар ишдан бўшатилди ёки четлатилди, 40 минг киши қамоққа олинди. Фатхуллоҳ Гуланнинг ФЕТО ташкилотига алоқадорликда гумон қилиниб, 100 мингдан ортиқ киши қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG