Линклар

Киевда ўтказилган "Ўлмас полк" акциясида тўқнашув содир бўлди


"Ўлмас полк" акцияси Россия аннексия қилган Украинанинг Қрим ярим оролида ҳам ўтказилди.

Киевда бугун бўлиб ўтган “Ўлмас полк” акцияси давомида тадбир иштирокчилари ва украин ватанпарварлари ўртасида тўқнашув содир бўлди.

20 дан ортиқ киши полиция томонидан ушланди. Полиция баёнотига кўра, ушланганлардан 2 нафари Георгий лентаси тасвири туширилган баннерни кўтармоқчи бўлган.

Акия иштирокчилари полиция ходимларига турли нарсаларни отган. Акцияга қарши томон тутун тарқатувчи шашкаларни отган.

Украинанинг россияпараст сепаратчилар назорати остидаги Донецк шаҳрида парад ўтказилди.

Олдинроқ Украина президенти Петро Порошенко “Ўлмас полк” акциясини “одамларнинг ҳис-туйғуларидан сиёсий мақсадларда фойдаланиш”, деб атади. Унинг сўзларига кўра, акцияни “Россиянинг қўшни давлатларни экспансия қилишига вафот этганлар ҳам ёрдам берсин учун” ўйлаб топишган.

“Ўлмас полк” акциясида одамлар урушда қатнашган яқинларининг фотосуратларини кўтариб юришади.

Расман рухсат берилмаганига қарамасдан Тошкентдаги "Биродарлар қабристони" мемориал мажмуасида Иккинчи Жаҳон уруши қурбонлари хотирасига бағишланган "Ўлмас полк" акцияси ўтказилди.

XS
SM
MD
LG