Линклар

Президент порталига бошида одамлар жиддий муаммо ва шикоятлари билан мурожаат қилган бўлса, бугунга келиб, ижтимоий, иқтисодий мазмундаги аризалар қаторидан майда муаммолар ҳам ўрин олаётгани шикоятларга сабаб бўлаяпти. Портал масъуллари Фейсбук орқали одамларни майда муаммоларни жойлардаги "Халқ қабулхоналари"га йўллашни таклиф қилди. Портал ходимлари баъзида ҳажвга сабаб бўладиган, кулгили аризаларни тармоқларга сиздириб келмоқда.

Шулардан бири шаҳрисабзлик 28 яшар Зуҳра исмли қизнинг эр сўраб порталга мурожаат қилган аризаси бўлди.

Зуҳра ўзини гўзал, қадди-қомати келишган қиз эканини ёзиб, пазанда ва чеварлиги билан мақтанган.

Шу пайтгача муносиб турмуш ўртоғи топмаган Зуҳра порталга ёзган аризасида президент Мирзиёевдан эр топишда кўмак сўрайди:

"Келишган, чиройли, ўқимишли, бўлажак оиласига меҳрибон, соғлом, ҳаётга тайёр, молиявий томонлама ҳамма нарсаси бор, муносиб шогирдларингиз бўлса... илтимос турмуш қуришимизга ўзингиз бош бўлсангиз", деб ёзади Зуҳра.

Зуҳранинг ушбу аризасини президент портали масъуллари бефарқ қолдирмасдан, Оила марказига йўллагани маълум.

Муҳим эслатма: Президент Мирзиёев порталига йўлламоқчи бўлган шикоятингиз нусхасини Озодликка ҳам йўллашни унитманг! Аризангиз тақдирини биргаликда кузатамиз!

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG