Линклар

Тожик расмийлари Роғун ГЭСи қўшнилар учун ҳам фойдали эканини исботлашга уринмоқда


Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов.

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов 15 май куни Брюсселда журналистлар билан суҳбат чоғида Душанбе “дарёлар қуйисида жойлашган қўшни мамлакатлар манфаатлари”ни ҳар доим ҳисобга олиб келганини билдирди. Тожикистоннинг Роғун ГЭСи лойиҳасига дарё қуйисидаги мамлакатлар, айниқса, Ўзбекистон узоқ йиллар мобайнида қаршилик қилиб келган.

Тожик расмийлари мазкур гидроиншоот тўғони қуриб битказилган тақдирда мамлакат аҳолисини электр энергиясини барқарор равишда таъминлаш имконияти туғилишига умид қилмоқдалар. Тўғон қурилишига Ўзбекистоннинг аввалги президент Ислом Каримов ўлимидан икки ой ўтгач – ўтган йил октябрида расман старт берилганди. Ўз вақтида Роғун ГЭСи лойиҳасига қарши чиққан Каримов тўғон Ўзбекистондаги пахта далаларига келаётган сувни камайтириб юборишидан хавотир изҳор қилганди. У минтақадаги сув баҳси ҳатто урушга олиб бориши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳам Роғун ГЭСи лойиҳасини танқид қилган. HRW вакилларига кўра, лойиҳа амалга оширилган тақдирда тўғон атрофида яшаётган кўп оилалар уй-жой муаммосига дуч келади, ҳукумат бу одамларни бошқа ерга кўчирганидан кейин улар озиқ-овқат, сув таъминоти ва таълим олиш масалаларида қийинчиликларга учрайдилар.

XS
SM
MD
LG