Линклар

Портал билан боғлиқ ҳангомалар давом етади:

Тошкент шаҳар Миробод туман ҳокимлиги Шавкат Мирзиёевнинг президент етиб сайланганидан ҳануз бехабар кўринади. Озодликка етиб келган ҳужжат нусхасида ҳокимлик Мирзиёевни Бош вазир сифатида кўрсатган. Балки ҳужжатни ёзган ҳокимлик ходими ҳужжат ёзиш шаблонини янгилашни унитгандир. Ҳар ҳолда Миробод туман ҳокими Ш.А. Пўлатов жорий йилнинг 3 май куни имзо қўйган ҳужжатда "Бош вазир Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига ёзилган аризага" жавоб берилган.

Тошкентнинг Фарғона йўли, 2-тор кўчаси 87В-уйда яшовчи Е.А. Павловнинг порталга ёзган аризасига жавоб берган ҳокимлик Павловнинг уйига канализация тармоғини улаш муаммосига қўшниларнинг норозилигини сабаб қилиб келтирган. Ушбу муаммо қўшнилардан рухсат олгач ҳал бўлиши қайд этилган.

Муҳим эслатма: Президент Мирзиёев порталига йўлламоқчи бўлган шикоятингиз нусхасини Озодликка ҳам йўллашни унитманг! Аризангиз тақдирини биргаликда кузатамиз!

XS
SM
MD
LG