Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:29

PORTAL: "Виртуал қабулхонага қилган 30 та мурожаатим беэътибор қолаяпти"


Озодликнинг Portal рукнига мурожаат қилган Фарғона вилоятининг Фурқат туманидаги илғор фермерлардан бири 70 яшар Очил Бегматов президентнинг виртуал қабулхонасига ўз муаммоси юзасидан 30 марта мурожаат қилиб, натижага эриша олмагани ва портал ходимларининг ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашишидан шикоят қилди.

- Мен 30 марта президентнинг виртуал қабулхонасига звонок қилдим. Бугунам звонок қилдим. Соат 7дан 20 минут ўтганда звонок қилсам, "Ҳа, бор қаерга арз қилсанг қилавур", деди виртуал қабулхона телефонига жавоб берган битта аёл, дейди Очил Бегматов.

Фермер Бегматов билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглайсиз:

Муҳим эслатма: Президент Мирзиёев порталига йўлламоқчи бўлган шикоятингиз нусхасини Озодликка ҳам йўллашни унитманг! Аризангиз тақдирини биргаликда кузатамиз!

XS
SM
MD
LG