Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:37

Сурхондарёдаги машҳур "Ҳабиб" бозори ёниб, кул бўлди (ВИДЕО)


Воқеа жойидан Озодликнинг мобил мухбирлари жўнатган сурат
Воқеа жойидан Озодликнинг мобил мухбирлари жўнатган сурат

19 майга ўтар кечаси Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган “Ҳабиб” бозори ёниб кетди.

Бу ҳақда Озодликка деновлик мобил мухбирларимиз хабар қилди, ёнғин пайтида олинган суратларни жўнатди.

Воқеа тўғрисидаги хабарларни Денов Ички ишлар бўлими навбатчиси Шокир Мелибоев тасдиқлагани тўғрисида маҳаллий нашрлар хабар қилди.

Сурхондарёдаги машҳур "Ҳабиб" бозори ёниб, кул бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:47 0:00

​Кийим-кечаклар сотиладиган ушбу бозорда ёнғин электр симларининг қисқа туташуви оқибатида келиб чиққани тахмин қилинмоқда.Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари ўтказилмоқда. Бозор буткул яроқсиз ҳолатга келган.

Озодликнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилоят бошқармасидаги манбасига кўра, бозорда чиққан ёнғин 19 май куни эрталаб ўчирилган. Унинг айтишича, ёнғиндан жабрланганлар йўқ.

"Хабиб" бозори ёнмоқда. (Озодликнинг мобил мухбири жўнатган сурат)
"Хабиб" бозори ёнмоқда. (Озодликнинг мобил мухбири жўнатган сурат)

Айтилишича, ёнғин чиққан бозор 1,5 гектар майдонда жойлашган ва ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Вазиятни ўрганиш учун Термиз шаҳри ва қўшни Қашқадарё вилоятидан мутахассислар жалб этилган.

XS
SM
MD
LG