Линклар

Юлдуз Усмонова катта саҳнага қайтгани учун Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди (Видео)


Душанбеда яккахон концерт беришдан бир кун олдин гапирган таниқли хонанда Юлдуз Усмонова 8 йиллик тақиқдан сўнгра катта саҳнага қайтишига изн бергани учун президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди.​

"Бир кишини айблаш керак эмас. Муаммо сиз ва бизда. Биз бир-биримизга туҳмат қилиб, бир-биримизни ёмонлаб, йўлларни беркитамиз. Бу вазиятн кўрган ва йўлларни очиш кераклигини ҳис қилган президентга раҳмат ", - деди у​.

23 май куни Душанбеда ўтказилган матбуот анжуманида гапирган Юлдуз Усмонова, шунингдек, Тожикистон унга қўшни давлат эмас, ўз ватани сингари азиз эканини айтди.

Усмонова Тожикистон ва Ўзбекистон муносабатларининг илиқлашаётганини олқишлади.

Ўзбекистоннинг ўз эшикларини нафақат Тожикистон¸ балки бутун жаҳонга очаëтганини таъкидлаган Юлдуз Усмонова Душанбе шаҳрида иккита яккахон концерт тақдим этиши ортидан Хўжанд ва Турсунзода шаҳарларида ҳам концерт беради.

XS
SM
MD
LG