Линклар

21 январ 2018, Тошкент вақти: 06:08

Келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган россиялик бизнесмен миллиардер Алишер Усмонов Алексей Навалнийга қарата иккинчи видеомурожаатини эълон қилди.

Уч дақиқалик мурожаатида Усмонов мухолифатчини ёлғончиликда айблайди, уни Михаил Булгаковнинг “Ит юрак” асари қаҳрамони Полиграф Шариковга қиёслайди.

Видеода Усмонов мухолифатчига "сен" деб мурожаат қилади.

"Сен, Алексей Полиграфич, унинг муносиб давомчисисан", - деб таъкидлайди Усмонов. Миллиардер

Навалнийнинг дебатга таклифига жавобан Усмонов: "Дебатлар энди судда бўлади. Яна бир бор туфурдим cенга!", - дейди.

Навалний миллиардер Усмоновнинг иккинчи видеомурожаатига "Твиттер" саҳифасида қисқа муносабат билдирди.

"Эй ҳудойим, Усмоновдан яна видеомурожаатми. Мен ҳазил деб ўйлабман", - деб ёзди.

Усмонов Алексей Навалнийга атаб ёзган аввалги видеомурожаатида уни ёлғончиликда ҳамда россиялик тадбиркор образини обрўсизлантиришга ҳаракат қилишда айблаганди.

Эслатиб ўтамиз, Люблино туман суди Алишер Усмонов томонидан берилган даъво аризасини жорий йилнинг 30 май куни кўриб чиқишни белгилаган.

XS
SM
MD
LG