Линклар

«Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» ва «Таҳлилнома»,«Тошкент» телеканалининг «Пойтахт», ҳамда «Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастурлари ёпилади.

Бу ҳақда Миллий телерадиокомпания (МТРК)дан олинган маълумотга таяниб, UZ24 нашри хабар қилди..

Айтилишича, барча ахборот-таҳлилий дастурлар «Диёр» канали ва «Тошкент» радиоканали негизида ташкил этилган «Ўзбекистон 24» телеканали орқали эфирга узатилади. Янги каналнинг очилиш санаси ҳозирча маълум эмас.

«Ахборот», «Пойтахт» ва «Давр» «Ўзбекистон 24» телеканали ишга тушгунича эфирга чиқишда давом этади.

Миллий телерадиокомпания таркибида «Ўзбекистон 24» ахборот-таҳлилий телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисидаги президент қарори май ойи аввалида имзоланганди.

Телеканал мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий, маданий ва спорт соҳаларида юз бераётган ҳодисаларни тезкорлик билан ёритиб боради. Шунингдек, телеканал хорижда ҳам мухбирлик пунктларига эга бўлади.

Бироздан сўнг мавзуга кенгроқ қайтамиз.

XS
SM
MD
LG