Линклар

Сиёсатшунос, социолог ва АҚШ собиқ президенти Жимми Картернинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси бўлган Збигнев Бжезинский 90 ёшида Виржиния штатининг Фолс Черч касалхонасида оламдан ўтди.

Сиёсатшуноснинг ўлими ҳақда унинг қизи Мика маълум қилди.

Америкалик сиёсатшунос, социолог ва давлат арбоби политолог Бжезинский асли полшалик.

1977 йилдан 1981 йилгача у президент Жимми Картерга маслаҳатчилик қилган.

Бжезинский АҚШдаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази билан ҳамкорлик қилган, Вашингтондаги Жон Хопкинс университети қошидаги Пол Ница халқаро тадқиқотлар мактабида дарс берган.

У Freedom House ташкилоти бошқарув кенгаши аъзоси ҳам бўлган.

1981 йилда Бжезинский АҚШ президентининг Озодлик ордени билан тақдирланди.

Збигнев Бжезинский 1994 йилда Ўзбекистонга ҳам борган ва Тошкентда янги очилган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини зиёрат қилган, талабалар олдида маъруза қилган эди.

XS
SM
MD
LG