Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:43

Усмонов Навалнийга мурожаатлари мавзуида карикатуралар танловини эълон қилди


Алишер Усмонов

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов "ВКонтакте" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўзининг россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийга видеомурожаати мавзуида стикерлар, карикатуралар, пародиялар, видеороликлар ва мемлар танловини эълон қилди.

Усмонов танлов ғолибларини ўзининг “субъектив дидидан келиб чиқиб” танлаб олишини маълум қилди, мукофот сифатида эса, iPhone 7Plus ҳамда мем автографли футболка ваъда қилди.

Усмонов яқинда Навалнийга икки марта видеомурожаат эълон қилган. Бу мурожаатлар Навалний етакчилигидаги Коррупцияга қарши фонд (ФБК) нинг коррупция айбловларига унинг жавобидир.

Видеомурожаатларининг биринчисида Усмонов Навалнийни “жиноятчи”, “саводсиз”, “омадсиз тадбиркор”, деб атаб, кечирим сўрашини талаб қилган.

Иккинчи видеомурожаатида Умонов Навалнийни Михаил Булгаковнинг “Ит юраги” романи персонажи Полиграф Шариковга ўхшатган.

Ўз видеомурожаатида Усмонов Навалнийнинг дебатга таклифини рад этиб, баҳсни судда қиламиз, деган.

Усмоновнинг Навалний ва ФБК устидан судга киритган аризасини кўриб чиқиш 30 майга белгиланган.

XS
SM
MD
LG