Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:55

Франция президенти Россия матбуотини ёлғон маълумотлар тарқатганликда айблади


Путин ва Макрон Версалда ўтган матбуот анжумани пайтида. Париж, 29 май 2017 йил.

Франция президенти Эммануэль Макрон Россия давлат ахборот агентлиги ва давлат телевидениясини май ойида ўтган президентлик сайловлари пайтида ўзига нисбатан “ёлғон маълумотларни тарқатганлик”да айблади.

Россия президенти Владимир Путин билан Париждаги Версал саройида ўтган норасмий учрашув чоғида Макрон:

- "Russia Today" ва "Спутник" ахборот воситаси ёки журналист сифатида эмас, балки таъсир кўрсатиш ва пропаганда агентлари сифатида намоён бўлишди. Бу пропагандани фақат бўхтон сифатидагина баҳолаш мумкин, -деб айтди.

Макрон 7 май куни президентлик сайловининг 2-босқичида Москва томонидан қўллаб-қувватланаётган миллатчи нозод Мари Ле Пен устидан ғалаба қозонган эди.

Бунга жавобан Путин Москва Франциядаги президентлик сайловига аралашгани тўғрисидаги маълумотларни инкор қилди.

Учрашувдан сўнг ўтган матбуот анжуманида Макрон Путин билан “мамлакатлар ўртасидаги келишмовчиликлар”, Россиянинг президент Башар Ассадни қўллаб-қувватлаётгани ва Суриядаги уруш тўғрисида “очиқ –ошкора” фикр алмашинилганини билдирди.

XS
SM
MD
LG